Қашқадарёдаги ЙТҲда 4 киши қурбон бўлди
3-саҳифа
−
22 Март 2022
8924Жорий йилнинг 19 март куни Қашқадарёнинг Қарши туманида Lacetti ва Nexia-3 автомобиллари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, соат тахминан 08:00 ларда Миришкор тумани, Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. бошқарувида бўлган Lacetti билан “Қарши-Бешкент-Касби-Косон 4Р90” йўналишида ҳаракатланиб келиб, Қарши тумани Ширкент қишлоғи йўлининг 20 км.да, шу йўналишида фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган Nexia-3 ни қувиб ўтмоқчи бўлиб, мазкур автомашинанинг чап томонига тўқнашиб кетган. Сўнг йўлнинг ўнг чет пасти қисмидаги дарахтларга бориб урилган.
Оқибатда Lacetti автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Фа., Р.С., Р.Фе. ва Э.Р. тан жароҳати олиб, вафот этган. Nexia-3 да бўлган йўловчи Ж.М ва Lacetti ҳайдовчиси Д.Н. тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган. Вафот этган уч киши ака-ука бўлгани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодикеснинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Жиззах вилоятининг Зомин туманида Kia K5 ва Nexia-2 автомобиллари тўқнашувида саккиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь