Даҳшат! Жиззахдаги ЙТҲда 8 киши вафот этди
3-саҳифа
−
14 Март 2022
18528Кеча, 13 март куни Жиззахда Kia K5 ва Nexia-2 автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда 8 киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 13 март куни соат тахминан 14:50 да Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи Даштобод – Зомин – Супа – Бахмал – Ғаллаорол 4Р-40 йўлининг 2-километрида содир бўлган. Мазкур йўлда Kia K5 ва Nexia-2 автомобиллари бир-бири билан тўқнашган.
Оқибатда ЙТҲ иштирокчиларинг 2 нафари воқеа жойида ҳамда 6 нафари шифохонада вафот этган. Kia K5 ҳайдовчиси И.А. тан жароҳатлари билан Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси