Қашқадарёда қўлбола қурол ясаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
27 Май 2023
7341Қашқадарёда сохта қурол ясаб, уни сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 25 апрель куни Қамаши туманида яшовчи 32 яшар фуқаро қўлбола усулда ясаган қуролни сотиш мақсадида мижоз билан келишиб, харидорга қурол яшириб қўйилган жойни айтган. Айтилган манзил тезкор гуруҳ томонидан кўздан кечирилгач, у ердан қўлбола усулда ясалган 16 калибрли ўқотар қурол ва 4 дона патрон топилган. Қуролни ясаган шахс келишилган 19 миллион сўм ҳамда 100 доллар пулни олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, портловчи моддаларнинг, қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси