Қашқадарёда қидирувдаги эркак аёллар кийимида юрганида ушланди (видео)

Crime

image

Қашқадарё вилоятида қидирувга берилган 26 ёшли эркак қўлга тушмаслик учун аёллар кийимини кийиб юрган пайтида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида яшовчи 26 ёшли Р.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан қидирув эълон қилинган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидан яширинишга уринган эркак ташқи кўринишини ўзгартириб, аёллар кийимини кийган.

У патруль-пост хизмати ходимларида шубҳа уйғотган. Текширув давомида унинг шахси аниқланиб, қидирувда экани маълум бўлган. Ҳозирда у қўлга олинган ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида юзини бурқа билан тўсиб юрган эркак жавобгарликка тортилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends