Андижонда ҳам ҳижоб кийиб юрган эркак жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
22 Август
14517Андижон вилоятида юзини бурқа билан тўсиб юрган эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳридаги болалар боғида Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи эркак аёлларга хос кийиниб, юзини тўсиб олгани аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тиббий ниқоб билан тўсган ҳолда тўлиқ беркитиб юрган эркак маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мазкур шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1844-моддаси (Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорда маъмурий жаримага тортилган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Тошкент шаҳрининг Чорсу бозорида аёллар кийимини кийиб олган эркакка нисбатан БҲМнинг 110 баравари (3 млн 400 минг сўм) миқдорида жарима жазоси ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди. Июль ойида эса Қўйлиқ деҳқон бозори ерости йўлида юзини беркитиб, аёллар кийимини кийиб олган эркак 7 сутка маъмурий қамоқ ҳамда 3,4 млн сўм жарима жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь