Қашқадарёда департаментнинг бўлим бошлиғи ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
21 Июнь 2023
9843Қашқадарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи машина бошқаруви жараёнида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 16:10 лар атрофида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи Б.Ғ. ўзига бириктирилган Nexia-3 русумли хизмат машина воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги Соbalt русумли машина билан тўқнашиб кетган. Шунингдек орқа томондан ҳаракатланиб келаётган фуқаро У.Ё. бошқарувидаги Spark русумли машина воситаси ҳам Б.Ғ. бошқарувидаги Nexia-3 машинасига келиб урилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан тегишли суд-тиббиёт экспертизалари ҳамда департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Экспертиза ҳамда хизмат текшируви натижасига кўра қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.