Қашқадарёда дарсга кечиккан ўқувчилар ёмғир остида туришга мажбурланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида дарсга кечиккан мактаб ўқувчилари ёмғир остида туришга мажбур қилингани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳодиса Чироқчи туманидаги 96-мактабда содир бўлган. Видеода тахминан 20 нафар ўқувчи бир қатор бўлиб, ёмғир остида турганини кўриш мумкин. Мактаб маъмурияти эса мазкур ҳолатни тасвирга олган.

Бошқарма ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилди.

“Ўрганишлар якуни юзасидан қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида Қўшработ туманида жойлашган мактабгача таълим муассасасида асли Иштихон туманидан бўлган фуқаролар бўғма илон билан цирк томошаси намойиш этганди. Шундан сўнг, цирк ходимлари томонидан ноқонуний равишда сақланган йўлбарс питони мутахассислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, вилоят Экология бошқармасига тегишли тартибда топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг