Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: юк машинаси 9 та автомобиль билан тўқнашди (видео)
3-саҳифа
−
04 июл 10379 1 дақиқа
Кеча, 3 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида HOWO русумли юк автомобили ва 9 та енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 14:30 ларда Шаҳрисабз туманидаги автомобиль йўлининг 22-километрида HOWO русумли юк автомобилининг тормоз тизимида юзага келган носозлик сабаб содир бўлган. Оқибатда юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган жами 9 та транспорт воситаси – 2 та Lacetti, Tracker-2, Nexia-1, Nexia-3, Matiz, Damas ва Spark билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарган. Тўқнашувдан сўнг Nexia-1 ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб юборган.
Пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Malibu автомобили тезликни ошириши оқибатида қаҳвахонага урилиб, ағдарилиб кетган эди.
Live
Барчаси