Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ! Қурбонлар сонида ССВ ҳақми ёки ИИВ?

Жамият

image

Бугун, 11 октябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида содир бўлган ЙТҲ 3 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

ЙТҲ соат 04:00 ларда Деҳқонобод тумани Гумбулоқ қишлоғи худудидан ўтган “М-39” рақамли “Алмата-Тошкент-Термиз” йўналишидаги халқаро автомобил йўлининг 1262-кмда содир бўлган. Унда давлат рақами 75 R 488 НА бўлган Lacetti автомобили Термиз шаҳри томондан ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган давлат рақами 75 Т 303 НA бўлган “Камаз” русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган.      

Натижада уч киши ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Бир киши эса турли даражадаги тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.        


      
Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Худди шу ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа хабар тарқатди. Унда қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида жами 5 кишидан 4 нафари воқеа жойида вафот этган, 1 киши – Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ҳурлик маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Х.Б. Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Беморга “Ўнг билак суягининг типик кисмидан ёпиқ синиши” ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокорлар унга даво муолажаларини кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг