Қашқадарёда бировнинг ўрнига имтиҳон топширган “уддабуронлар” ушланди
Жамият
−
08 Август 2021
6656Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида 14 нафар абитуриентнинг ўрнига бошқалар киргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, икки босқичда тест синовлари ўтказилаётган “Насаф” ўйингоҳида имтиҳонлар бошланганидан то шу кунгача 14 нафар абитуриентнинг ўрнига бошқалар киргани аниқланган.
Шунингдек, имтиҳон жараёнларида уяли телефондан фойдаланган 17 та, яширинча овоз эшитиш мосламасидан фойдаланган 4 та ҳолат қайд этилган. Мазкур аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 август куни Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди. Имтиҳонлар бошланиши билан эса ижтимоий тармоқларда тест саволларининг тарқалиши, шунингдек, имтиҳонда телефон билан қўлга тушиш каби ҳолатлари ҳам учрамоқда. ДТМ 5-6 август кунлари ўтказилган тест синовларида телефон олиб кирган абитуриентларга чора кўрилганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь