Қашқадарёда беморнинг ўғли шифокорни калтаклади

Жамият

image

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида беморнинг ўғли шифокорни калтаклади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

14 октябрь куни кечқурун туман тиббиёт бирлашмасига 1970 йилда туғилган бемор Д.О. олиб келинган. Унга гипертония ташхиси қўйилиб, тезкор тиббий ёрдамга киришилган. Соат 21:00 лар атрофида даво муолажалари давом этаётган пайтда жараёнга халақит бераётган беморнинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли ва шифокор Тўлқин Ҳамроев ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Оқибатда беморнинг ўғли шифокорга мушт кўтарган.

Тўлқин Ҳамроев “калла ва бош мия шикастланиши, бош мия чайқалиши, бурун суягининг очиқ синиши, бурун асоси эзилиб, йиртилган жароҳати, юқори жағ ўнгдан қозиқ тишнинг травматик синиши, иккала қовоқ- бурун асоси гематомалари” ташхиси билан травматология бўлимига ётқизилган.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Бошқарма бошлиғи Бобур Тешаевга кўра, вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши, муштумзўр фуқаро қонуний жазосини олиши учун барча чоралар кўриляпти.

Қайд этиш керакки, бу тиббиёт ходимларининг калтакланиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Бундан олдин Тошкентнинг Яккасарой ва Миробод туманларида тез тиббий ёрдам ходимлари калтакланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг