Қашқадарёда 800 кг яроқсиз гўштни истеъмолга киритмоқчи бўлишди
Жамият
−
01 Июль 2020
7609Жорий йилнинг 29 июнь куни соат 01:10 лар атрофида Қашқадарё вилояти Чироқчи туман ҳудудида жойлашган "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида Қашқадарё - Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган машина тўхтатилиб, текширилади. Шунда машинанинг ичида гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу тадбир Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси ва ЙХҲБ ходимлари ҳамкорликда амалга оширилди. Тадбир давомида Чироқчи туман "Чияли" ММТП "Чувиллоқ" қишлоғида яшовчи М.Э бошқарувида бўлган 01 L 417 UA давлат белгили Nexia-1 автомашинаси текширилади. Ҳеч қандай ветеринария маълумотномаларисиз келиб чиқиши номаълум бўлган 35 та қоғоз каропкада суяксиз ҳамда очиқ ҳолатда автомашина юкхонасида жойланган суякли гўшт маҳсулотлари аниқланади.
Шундан сўнг, гўшт маҳсулотларидан Қашқадарё вилояти Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан намуналар олининади.
Кеча, 30 июнь куни туман экспертиза лабораториясининг хулосасига асосан, жами 800 кг оғирликдаги бўлган қора мол гўшти истеъмолга яроқсиз деб топилган. Ушбу ёроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишлича йўқ қилинган.
LiveБарчаси