Қашқадарёда 4 яшар бола номаълум касалликдан вафот этди

Жамият 14531
image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 4 ёшли бола "номаълум" касалликдан вафот этганлиги, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганлиги, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда касалликни аниқлаш учун Самарқанддан ҳам шифокорлар чақирилгани, аммо улар ҳам ташхис қўя олмагани айтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат  маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ўз назоратига олган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 967
Рейтинг: 3
Теглар
t
×