Қашқадарёда 27 нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши кураш вақтида вафот этган

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида 27 нафар шифокор ва ҳамшира коронавирусга қарши курашиб, хизмат вазифасини бажариш даврида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди ва уларнинг рўйхатини эълон қилди.

Маълум қилинишича, 8 октябрь, тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан шифокорларнинг оилаларига 10 миллион сўмдан, ҳамшираларнинг оилаларига 5 миллион сўмдан бир марталик ёрдам пуллари етказилган.

Коронавирусга қарши кураш вақтида вафот этган тиббиёт ходимлари:

1. Нурматов Шерали Назарович – Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.

2. Музаффаров Раул Камолович – Вилоят санитария-эпедимиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эпедимиология бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.

3. Кўчаров Хўжа Умарович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали токсикология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.

4. Ёқубов Кенгбой Ибрагимович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали рентгенолог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Косон тумани.

5. Боймуродов Ханжар Баҳорович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали нейрохирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.

6. Имомов  Бўрон  Буриевич – Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.

7. Вазиров Бекмурод Маъдиевич – Вилоят 1-сон асаб-рухий касалликлар диспансери 6-психиатрия бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.

8. Абирахматов Парда Хаитович – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси, Қовчин ҚВП умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

9. Раҳимов Сайфулла Каримович – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

10. Кўчимова Ситора  Эралиевна – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

11. Элмуродова Элнора Нуриддин қизи – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

12. Тошпўлатова Саодат Тожиевна – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

13. Чаққонова Барно Муҳиддиновна – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими орастабонуси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.

14. Исматова Маҳбуба Ўриновна – Қарши туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.

15. Омонова Навбаҳор Рахматуллаевна – Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 57-қишлоқ оилавий поликлиникаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.

16. Худойбердиева Дилбар Рахмановна – Қарши кўп тармоқли марказий  поликлиникаси иммунолог врачи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.

17. Жўраев Баҳодир Кенжаевич – Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 52-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.

18. Қўшоқов Ҳусан Пардаевич – Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Деҳқонобод тумани.

19. Саодатов Бобомурод Қаҳҳарович – Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси 3-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Деҳқонобод тумани.

20. Утанов Қулмуҳаммад – Деҳқонобод кўп тармоқли марказий поликлиникаси тери-таносил касалликлари шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Деҳқонобод тумани.

21. Ибрагимов Ашур Рахматуллаевич – Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси 51-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж хамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани.

22. Суюнов Бахтиёр Турдиевич – Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ТТЁ бўлими врачи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани.

23. Хидирова Хадича Назаровна – Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани.

24. Назаров Мамаёқуб Усмонович – Китоб туман тиббиёт бирлашмаси реаниматолог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Китоб тумани.

25. Ашуров Тулқин Абдуллаевич – Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.

26. Исмоилова Шоира Негматовна – Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Шаҳрисабз шаҳри.

27. Файзиев Шукрулло – Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси педиатор шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Шаҳрисабз тумани.

“Шифокорлик касбини ёшлигидан севиб, тиббиёт олийгоҳларида ўқиб, умрини шу касбга бағишлаган ва пандемия пайтида вафот этган юқоридаги воҳадошларимиз орасида 1985-1995 йилларда туғилган ҳамда ярим умрини шу соҳанинг сир-асрорларини ўрганишга бағишлаб, эндигина турмуш қурган ёки фаолиятини энди бошлаганлари ҳам бор эди”, дейилади ҳокимлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё коронавирус тиббиёт ходими

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг