Қашқадарёда 14 ёшли қиз зўрланди. 4 гумонланувчи қўлга олинди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 14 ёшли қиз 4 киши томонидан зўрланди. Бу ҳақда “Немолчи” лойиҳаси хабар берди. Ҳолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тасдиқлаган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Ш.Х. (23 ёш), Д.Х. (22), О.Н. (20) ва Д.А. (21) 14 ёшли қизни Damas русумли автомашинага миндириб, далага олиб бориб, зўрлаган.

Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойини кўздан кечириб, иш учун аҳамиятли бўлган ашё ва далилларни олиб қўйган. Судга оид тиббий, биологик ва психологик экспертизалар тайинланган. Жорий йилнинг 8 июнь куни Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши жорий йилнинг 29 июнь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” бандига қайта малакаланиб, гумон қилинувчи Ш.Х.,  Д.Ҳ., О.Н. ҳамда Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинган бўлиб, дастлабки тергов якуни бўйича барча айбдор шахсларга қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2010 йилда туғилган қиз билан жинсий алоқа қилган Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори қамоққа олинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг