Қашқадарё вилояти “замҳоким”и 3 ойлик маошини давлатга қайтаради

Local

image

Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев жиддий танқидга учради. У 3 ойлик маошини давлатга қайтаради.

Қайд этилишича, у вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ҳақида айрим туманларга хабар бермаган.

Ташкилий масалага эътибор қилмагани учун Рустам Йўлдошев 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинган.

Йиғилишда Зойир Мирзаев барча туман мактабгача таълим бўлими раҳбарлари вазифасидан озод этилиб, 3 ойлик синов муддатида вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини таклиф қилди.


Rate Count

486

Rating

3

Rate this article

Share with your friends