Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар ва ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Нодир Эркаев вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Нодир Эркаев 1971 йил Чироқчи туманида туғилган. 2017-2018 йилларда Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. Бугунгача Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Султонмурод Донаев вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари этиб тайинланган.

Донаев 1983 йил Косон туманида туғилган. Бугунгача Косон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев лавозимидан озод қилинганди.

Шунингдек, аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг