Навоий ва Қашқадарё вилояти ҳокимларининг 1-ўринбосарлари “учди”

Жамият 5371
image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. 

2020 йилдан буён Навоий вилояти ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Одил Ҳасанов ишдан бўшатилди. 

Ҳасанов: 

•    1994-1996 йилларда - Навоий вилояти Молия бошқармаси нарх-наво бўлими 2- тоифали мутахассиси, 1-тоифали мутахассиси;

•    1996-1996 йилларда - Навоий вилояти Молия бошқармаси ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бош иқтисодчиси;

•    1996-2001 йилларда - Навоий вилояти монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш ва монопол корхоналар давлат реестр бўлими бошлиғи;

•    2001-2005 йилларда - Навоий вилояти Молия бошқармаси нарх-наво бўлими 1-тоифали мутахассис, етакчи мутахассис, халқ хўжалигини молиялаштириш ва нарх ахволини тартибга солиш бўлими бош иқтисодчиси, мактаб таълими шўъбаси бош иқтисодчиси;

•    2005-2006 йилларда - Навоий вилоят Молия бошқармаси Капитал қуйилмаларини молиялаштириш шуъбаси етакчи иқтисодчиси Капитал қуйилмаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи;

•    2006-2009 йилларда - Навоий вилоят молия бошқармаси Капитал қуйилмаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи;

•    2009-2010 йилларда - Навоий вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи;

•    2010-2014 йилларда -  Навоий вилоятидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи;

•    2014-2016 йилларда - Навбаҳор тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

•    2016-2018 йилларда - Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори;

•    2018-2020 йилларда - Навоий вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

Шунингдек, 2019 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ўткир Бўтаев ҳам ишдан олинган. 

Бўтаев ҳоким ўринбосари бўлгунга қадар: 

•    1995-1998 йилларда  - “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки амалиёт бошқармаси мутахассиси, ички аудит бошқармаси 2-тоифали мутахассиси, 1-тоифали мутахассиси;

•    1998-1999 йилларда  - “Ўзуйжойжамғармабанк” акциядорлик тижорат банки назорат-тафтиш бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси;

•    1999-2000 йилларда - “Пахта банк” акциядорлик тижорат банки касса ишини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси;

•    2000-2006 йилларда - “Пахта банк” акциядорлик тижорат банки тадбиркорларни, кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш бўлими бошлиғи, бошқармаси бошлиғи;

•    2006-2008 йилларда - “Пахта банк” акциядорлик тижорат банки қишлоқ хўжалигини кредитлаш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи;

•    2008-2009 йилларда  - Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи;

•    2009-2011 йилларда - “Агробанк” акциядорлик тижорат банки қишлоқ хўжалигини кредитлаш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи;

•    2011-2012 йилларда - “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки пул муомаласи ва касса амалиётларини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи;

•    2012-2015 йилларда - “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 2.9
t
×