Қашқадарё ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Жамият

image
Зойир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди north_east

Зойир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти раҳбар кадрлари орасида навбатдаги ўзгариш амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби маълум қилди.

Унга кўра, Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасига вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Облояр Собирович Боймиров вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Шунингдек, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Фарҳод Бердиевич Оқбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Фарход Оқбоев ўрнини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қашқадарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ғанишер Аҳмадович Хайдаров эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тайинлов

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг