Қаршида ўғил ўзи ва 80 ёшли отасини ёқиб юборди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида ота ва ўғилнинг ҳалокати билан якунланган мудҳиш воқеа юз берди. Ҳодисада яна 4 киши оғир жароҳат олди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 май куни соат 14:30 ларда Қаршининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 1940 йил туғилган 1-гуруҳ ногирони Ж.А. уйига ўғли 1974 йилда туғилган, муқаддам судланган Ш.А. келган. У аввалдан бўлган ўзаро келишмовчилиги туфайли жанжаллашган. Сўнг ўзи билан олиб келган сумкадаги елим идишда бўлган бензин ёқилғисини отасининг ҳамда ўзининг устига сепиб, ўзи билан олиб келган темир занжирнинг бир учини ўзининг чап оёғи пастки бўғинига, иккинчи учини эса иситиш қувурига боғлаб, хонага кириб келиб уни тўхтатмоқчи бўлган келини 1987 йилда туғилган А.Э.га ҳам қаршилик қилиб гугурт чақиб ёқиб юборган. 

Натижада Ж.А. ва Ш.А. куйиш тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ачинарлиси бу воқеа Ш.А.нинг вояга етмаган жиянлари 2005 йил туғилган М.Ж. ва 2006 йилда туғилган М.Ж.нинг кўз ўнгида юз берган.

Ҳодиса жойида бўлган А.Э. ва вояга етмаган фарзандлари М.Ж. ва М.Ж. ҳамда ёрдамга келган Э.А. турли даражадаги куйиш жароҳати билан шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Амановга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин жиноят Қашқадарё

Баҳолаганлар

809

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг