Қаршида қурилиш объектида ҳалокат юз берди. Бир киши қурбон бўлди

Local

image

Кеча, 23 июнь куни соат 21:30 да Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси “Насаф Травел” меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, бунинг оқибатида, 1 нафар ишчи-ходим воқеа жойида вафот этган.

Мазкур вазият юзасидан, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия ва Прокуратура органларининг ҳудудий  бошқармалари шунингдек, Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг куч ва воситалари етиб боришган.

Айни вақтда, ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.


Rate Count

372

Rating

3

Rate this article

Share with your friends