Қаршида банкоматлар ичидаги пуллари билан ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
28 Январь 2023
16441Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда банкомат ичидаги пуллари билан ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 27 январь куни соат 23:58 да Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Хўжахиёл” маҳалласи, “Қарлиқбоғот” кўчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 00:05 да етиб борган ва соат тахминан 00:33 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиндан фуқаро X.B.га тегишли енгил типда қурилган кичик ҳажмли савдо растасининг 6 метр кв қисми ва унга ёндош “Қишлоққурилишбанк”га тегишли бўлган (нақд пул ечиш учун мўлжалланган хона) банкомат қурилмасининг 4 метр кв майдони зарар кўрган.
Ёнғин туфайли ҳеч ким вафот этмаган ва тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг банкоматларини интеграция қилиниши мумкинлиги ҳақида маълум қилинганди.