Қаршида 7 яшар қизчага ўгай отаси жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
22 Октябрь
9381Ижтимоий тармоқда ўзига нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилинганини айтаётган вояга етмаган қиз билан боғлиқ видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, 12 октябрь куни Қарши шаҳрида яшовчи Ж.Д. (аёл) Қашқадарё вилояти ИИБнинг 102-рақамли телефонига мурожаат қилиб, 2021 йилдан у билан бирга яшаб келаётган турмуш ўртоғи Б.Қ. аёлнинг 2017 йилда туғилган қизига нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатларини қилгани тўғрисида хабар берган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими дарҳол терговга қадар текширув бошлаб, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини олиб борган. Болага нисбатан эса тегишли суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
“Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттирмоқда. Иш бориши юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 октябрь куни Президент томонидан имзоланган 978-сонли қонун билан Ўзбекистонда болаларга нисбатан унинг яқин қариндошлари томонидан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланганди.
LiveБарчаси