Қарши шаҳри карантинга ёпилди
Жамият
−
27 Июль 2020
13761Қашқадарё вилояти махсус комиссияси қарори билан ҳудудда карантин қоидалари кучайтирилди.
Хусусан, вилоятда 2020 йил 27 июль соат 00:01 дан бошлаб 15 августгача қуйидаги қўшимча чекловлар жорий қилинди:
Қарши шаҳрига барча турдаги транспорт воситаларининг кириши ва ҳаракатланиши (фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориш-келиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, ташиш билан шуғулланувчилар, қурувчи ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли жиҳоз, хом-ашё материалларини ташишга мўлжалланган автомашиналари бундан мустасно) чекланади.
Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва туманлар марказларида хизмат кўрсатаётган йўналишсиз такси автомашиналари сони 3 бараваргача қисқартирилади.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 16 июлдаги йиғилиш баёни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда вилоятдаги рўйхатга олинган ваколатли транспорт ташкилотлари (уюшмалар) томонидан аниқ давлат рақами кўрсатилиб, рухсат берилган йўналишсиз такси автомашиналаригина ҳаракатланади.
Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ва транспорт бошқармаси Қарши шаҳрида фаолият юритувчи йўловчи ташиш таксилари ҳамда ҳайдовчиларининг рўйхатини шакллантириш ва уларнинг белгиланган ҳудуддан ташқарида фаолият олиб бормасликлари устидан қаътий назорат ўрнатади.
Вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят Санитария-эпидимиологик назорати маркази йўналишсиз таксиларга ҳар 4 соатда дезинфекция қилишни қатъий назоратга олиш мақсадида махсус дезенфекциялаш нуқталарини ташкил этиш ва дезенфекциялашни рўхатга олиш механизимини шакиллантиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь