Қарийб 63 минг долларга платина сотишга уринган шахс ушланди
3-саҳифа
−
12 Март 3365 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 62 950 долларга платина сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс бир нечта киши кўмагида “Дўстлик” халқаро назорат ўтказиш пункти орқали божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда, Қирғиз Республикасидан олиб келинган ва қиймати 17 минг АҚШ долларига тенг бўлган, жами 162 гр тилла буюмларни қабул қилиб олиб, Андижон шаҳри томон ҳаракатланган вақтида Хўжаобод туманидаги ЙПХ масканида ушланган.
Сўнгра, ундан Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқаро 908 гр платина металини сотиш учун харидор излаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро қимматбаҳо метални шартли харидорга 62 950 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг “Водил-авто” чегара божхонасида Қирғиз Республикасига яширинча олтин қуймаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланган эди.
Live
Барчаси