Қарийб 4 млрд сўмни “ухлатган” бош ҳисобчи ушланди
3-саҳифа
−
26 Март 2023
16254Тошкент шаҳар Яшнобод туманида корхона бош ҳисобчиси раҳбарининг 3,9 миллиард сўмини ўзлаштириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳисобчининг кирдикорлари фош бўлган.
МЧЖ бош ҳисобчиси тижорат банки филиалидан банк-мижоз дастуридан фойдаланиш учун ушбу МЧЖга берилган электрон калитдан фойдаланиб, ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча 3,9 миллиард сўмни ўзига аванс сифатида ҳисоблаган ва пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь