Қарийб 20 минг украиналик ҳарбий хизматга бормаслик учун мамлакатдан қочиб кетган – BBC

Олам

image

Украинада 20 мингга яқин одам ҳарбий хизматга бормаслик учун чегарани ноқонуний кесиб ўтган. Бу ҳақда  BBC хабар берди. 

Нашр томонидан Руминия, Молдова, Венгрия, Словакия ва Польша расмийларига жўнатилган сўровга кўра, 2022 йилнинг февралидан 2023 йилнинг 31 августига қадар украиналик 19 минг 740 нафар одам бу давлатлар билан чегараларни ноқонуний кесиб ўтган. 

Шунингдек, Украина расмий маълумотларига кўра, мамлакат чегарачилари томонидан шу вақт оралиғида чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган 21 минг 113 киши қўлга олинган. Улардан 14 минг 313 таси шунчаки чегарани ёки чегара дарёларини кесиб ўтиш орқали қочиб кетишни режалаштирган. Қолган 6 минг 800 нафари эса чегарадан ўтиш учун сохта ҳужжатлардан фойдаланган.

Украина Президентининг парламентдаги вакили Федор Вениславский эса бу ҳақдаги саволга жавобан, ҳарбий хизматга чақириладиганларнинг атиги 1-5 фоизи армиядан қочишга ҳаракат қилишини ва бу Украинанинг жанговар самарадорлигига таъсир қилмаслигини айтди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йил 24 февралдан жорий йилнинг 30 октябригача камида 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган камида 2 минг 442 нафар бола Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларидан Беларусга ноқонуний жўнатилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара ҳарбий хизмат уруш украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made