“Қариндошлик жазодан ҳимояламайди”. Жапаров жиянининг қамалгани ҳақида гапирди

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров қариндошлик ришталари жиноий жавобгарликка тортилишдан қутқариб қола олмаслигини айтди. Бу ҳақда у “Кабар” агентлигига берган интервьюсида сўз очди.

Гап шундаки, давлат раҳбари қариндошларидан бири коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Садир Жапаров бунга шахсан ўз муносабатини билдирди:

“Ҳозир замон бошқа. Ҳаммага бирдек муносабатда бўлиш керак. Ким бўлишидан қатъий назар, коррупцияга алоқадорми, ҳибсга олинади. Агар давлатга зарар етказса, икки марта товон тўлайди. Ким зарарни қопламаса, қўйиб юборилмайди”, деган Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида Қирғизистон Президентининг жияни Улан Жапаров божхонадаги коррупцион жиноятларга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинганди. 20-июль куни бўлиб ўтган аппеляция суди ҳам Жапаровни ҳибсда қолдиришга ҳукм қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг