Қариндошлар ўртасидаги никоҳ бўйича етакчи вилоят маълум бўлди

Жамият 16703
image

Қариндошлар ўртасидаги энг кўп никоҳ тузилиш ҳолатлари Қашқадарёнинг Ғузор туманида қайд этилган. Бу ҳақда бугун, 25 август куни Республика хотин-қизлар жамоатчикик кенгаши ҳамда Гендер тенглиги масалалари бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда Сенат раиси Танзила Норбоева, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Гулнора Маҳмудова иштирок этмоқда.

Қайд этилишича, қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш амалиёти кенг тарқалган ҳудудларни аниқлаш мақсадида республиканинг 6 974 та маҳалласида социологик сўров ўтказилган.

Сўров натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткичлар Қашқадарё вилоятининг Ғузор (9,7 фоиз), Деҳқонобод (9 фоиз), Касби (8,6 фоиз), Яккабоғ (6,1 фоиз), Китоб (5,8 фоиз), Қамаши (5 фоиз) туманларига, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ (19 фоиз), Бойсун (8,3 фоиз) ва Денов (5,8 фоиз) туманларига тўғри келган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 802
Рейтинг: 3
Теглар
t
×