Кимлар Россияда қолиши мумкин? Путиннинг мигрантларга дахлдор фармонига изоҳ берилди

Олам 11610
image
-

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар жорий йилнинг 30 сентябргача мамлакатда қолишига рухсат берувчи фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Россия Ички ишлар вазирлиги Владимир Путиннинг фармони юзасидан шарҳ берди ва ноқонуний мигранлар қандай шартлар билан мамлакатда қолиши мумкинлигини маълум қилди.

Унга кўра, Россияда қонуний тарзда рўйхатдан ўтмаган чет элликлар ушбу вазиятни ҳал қилиш тўғрисида 30 сентябрга қадар полиция бўлимига мурожаат қилишлари керак.

Бундан ташқари, фармон билан чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни депортация қилишни тақиқланди. Аммо бу тақиқ қамоқдан озод қилинганлар ва миллий хавфсизликка таҳдид соладиган шахсларга тааллуқли эмас.

Россияга карантин чоралари эълон қилингунча, яъни 2020 йил 15 мартгача келган фуқаролар ва 2021 йил 16 июндан бошлаб мамлакатда бўлиш учун қонуний асослари бўлмаган шахсларга жорий йилнинг 30 сентябригача ҳуқуқий мақомни тартибга солиш учун ИИВнинг ҳудудий органларига мурожаат қилиш имконияти берилди. 

ИИВ ўз ҳуқуқий мақомларини тартибга солишни истамаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 2021 йил 30 сентябргача Россия Федерациясини тарк этиш ҳуқуқи берилганини таъкидлаган.

Шу билан бирга, ҳужжатга мувофиқ, Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар фуқаролари Россияга ташрифининг белгиланган мақсадидан қатъи назар 2021 йил 31 декабргача меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларини тузишлари мумкин. Бошқа мамлакатлардан келган фуқаролар патент олиш имкониятига эга бўладилар.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 559
Рейтинг: 2.9
t
×