Қандай маҳсулотлар антибиотиклар ўрнини боса олади?
Саломатлик
−
22 Сентябрь 2020 13531 1 дақиқа
Пиёз ва саримсоқда максимал миқдорда фойдали элементлар мавжуд. Улар нафақат иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, балки ҳужайраларни ҳам тиклайди, шунингдек, танада бактериялар кўпайишининг олдини олади.
Шифокорлар иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун кефирни ҳам овқатланиш рационига қўшишни маслаҳат беради. "Кефир организмда микробларга чидамлиликни ошириш учун жуда қўл келади", дейди олимлар.
Шамоллашнинг олдини олиш ёки уни даволашда исмалоқнинг самараси кам эмас. Унинг таркибида А, B, С ва Е витаминлари, кальций, магний ва бошқа кўплаб фойдали элементлар мавжуд.
Сабзавотлар юракка ижобий таъсир кўрсатади ва миянинг қаришини секинлаштиради. С витамини ва фолий кислотасини ўзида бирлаштирган турп истеъмол қилиш эса гриппдан яхшигина ҳимоя қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь