Қандай ҳолатлар жигарни текшириш кераклигидан дарак беради? 

Саломатлик

image

Жигарнинг вазифаси зарарли моддаларни зарарсизлантиришдир. Агар у бундай қилмаса, у ҳолда биринчи навбатда зарарли моддаларга энг сезгир орган — мия фаолияти бузилиши кузатилади. Бу ҳақда гепатолог, гастроэнтеролог, Европа жигарни ўрганиш жамияти ва Америка гастроэнтерология ассоциацияси аъзоси Сергей Вялов маълумот берди. 

Унга кўра, юқоридаги ҳолат кузатилса, энцефалопатия деб аталадиган нарса бошланади: бунда диққат концентрацияси пасаяди, хотира ёмонлашади, одам асабийлашади, ҳеч нарсага эътиборини қарата олмайди. 

“Организмни токсинлардан, ортиқча гормонлардан тозалаш, холестерин синтези — жигар жуда кўп функцияларга эга. Эҳтимол, билиш керак бўлган энг муҳим нарса шундаки, бу орган муаммолар глобаллашиб кетмагунча зарар кўрмайди. Жигар билан боғлиқ муаммоларни билвосита кўрсатиши мумкин бўлган бир нечта аломатлар мавжуд: кўзлар ва терининг сариқ ранги, қўлларнинг тушунарсиз титраши, ёқимсиз таъмнинг пайдо бўлиши. Аммо бу белгиларнинг барчаси ҳам жигарда баъзи муаммолар борлигини айтмайди. Бу шунчаки текшириш кераклиги ҳақидаги сигналлар”, деган Вялов. 

Унга кўра, жигарнинг “парчаланиши” бошланишига олиб келадиган турли сабаблар мавжуд. 

“Энг кенг тарқалгани спиртли ичимликлардир. Бундан ташқари, ёғлар. Ёғни кўп истеъмол қиладиган одам семиз бўлиши шарт эмас, чунки ёғлар органларнинг ичида тўпланиб қолади, бу ҳам муаммоларга олиб келади. Ёғ, шунингдек, жигарда тўпланиши, унинг ҳужайраларида тўпланиши, у ерда оксидланиши мумкин ва бу ҳужайралар нобуд бўлишига олиб келади”, деб тушунтиради доктор Сергей Вялов. 

Унга кўра, бундан ташқари, хавфли ишлаб чиқаришда ишлайдиган, кўп миқдорда дори-дармонларни қабул қилишга мажбур бўлган ёки паст сифатли маҳсулотлар билан заҳарланган одамларда мумкин бўладиган жигар касалликларига алоҳида эътибор берилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

жигар

Баҳолаганлар

1203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made