Қанча маданий мерос объекти ўзбошимчалик қурбони бўлгани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистондаги 108 та маданий мерос объектида 147 та бино ноқонуний тарзда қурилган. Бу ҳақда бугун, 24 май куни Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

“Маданий мерос агентлиги ва Прокуратура идоралари билан биргаликда ўтказилган текширувда 108 та маданий мерос объектида 146 та ноқонуний қурилма қурилгани маълум бўлди. Шундан 42 таси Сурхондарёда, 23 таси Самарқандда, 17 таси Тошкент шаҳрида, Бухоро ва Хоразмда 13 тадан, Тошкент вилоятида 12 та, Андижонда 6 та, Наманган ва Қашқадарёда  5 тадан, Жиззахда 4, Фарғонада 3 та, Навоий, Сирдарё ва Қорақалпоғистонда 1 тадан маданий мерос объекти ҳудудида аниқланган”, дейди Имомова.

Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида 7 та ноқонуний қурилма бузилди. 71 та объектда қурилган 76 та қурилмани буздириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди. Яна 63 та ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.

Шунингдек, маданий мерос объектида ноқонуний қурилма (бино) қурган 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Маълумот учун, “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 198-5-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларига риоя қилмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача яъни 810 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 3 баравардан 5 бараваргача, яъни 1 млн 350 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Маданий мерос

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made