“Қамчиқ” довонида ЙТҲ: Damas ҳандаққа тушиб кетди

3-саҳифа

image

“Қамчиқ” довонида Daf русумли юк машинаси тўсиққа урилди, бундан қочмоқи бўлган Damas эса ҳандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Воқеа бугун, 22 апрель куни соат 06:22 ларда содир бўлган. А-373 халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмидан ўтган йўлнинг 269,4-километрида DAF русумли юк автомобили “Тошкент-водий” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиққа урилган. Шунингдек, ўша ҳаракат йўналишидаги Damas русумли автомашина ҳайдовчиси тўсиққа урилган юк машинасидан қочаман деб ҳандаққа тушиб кетган.

“Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вазият оқибатларини бартараф этмоқда”, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва 2 нафар Damas автомобилидаги йўловчилар тан жароҳати олиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қамчиқ довони Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made