“Қамчиқ” довонида яна бир машина хандаққа тушиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
21 Апрель 8604 1 дақиқа
Кеча, 21 апрель куни “Қамчиқ” довонида Cobalt автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида хандаққа (кювет) тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 21 апрель куни соат 09:45 да A-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган. Шундан сўнг, у амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар берган.
Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида Cobalt русумли автомобиль хандақдан олиб чиқилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Honda автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилганди ва хандаққа тушиб кетганди.
Live
Барчаси