“Қамчиқ” довонида Spark пастликка тушиб кетди
Жамият
−
13 Октябрь 2021
8141Кеча, 12 октябрь куни “Қамчиқ” довонида Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, пастликка тушиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар йўл йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 18:30 да “Қамчиқ” довонининг 240-километрида содир бўлган. “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетган.
Қутқарувчилар томонидан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи чиқариб олиниб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Шундан сўнг, махсус автокран ёрдамида сув ўтказувчи иншоотдан автомобиль ҳам чиқариб олинган. Қурбонлар йўқ.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш вақтида қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябрга ўтар тунда “Қамчиқ” довонида қор ёққан, ўша куни тонгда довонда 4 та машина ЙТҲга учраганди.
LiveБарчаси