“Қамчиқ” довонида кучли қор ёғмоқда
Жамият
−
27 Декабрь 2023
22581Бугун, 27 декабрь куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиши ва шамол кузатилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
“Айрим ҳайдовчилар бундай об-ҳаво шароитларида ҳаракатланишга тайёр эмаслиги кузатилди, натижада уларнинг автомашиналарига ФВВ қутқарувчилари томонидан ёрдам кўрсатилиб керакли манзилгача етказилмоқда”, дейилади хабарда.
ФВВнинг билдиришича, айни дамда “Қамчиқ” довонида ҳаракат икки томонлама, вазият назорат остида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 27 декабрь куни А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 м/с гача кучайиши оқибатида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкинлигини прогноз қилганди. Олдинроқ “Қамчиқавтойўл” довон қор билан қоплангани, кўриш 100 метргача пасайганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь