“Қамчиқ”да туркиялик ЙТҲга учради
Жамият
−
23 Ноябрь 2019
5840Жорий йилнинг 21 ноябрь куни “Қамчиқ” довонида Туркия Республикаси фуқароси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
21 ноябрь куни соат 11:10 ларда “Қамчиқ” навбатчилик қисмига “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг (ИЙФУК) навбатчи-диспетчерига ЙТҲ ҳақида хабар тушган.
“Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган Туркия Республикаси фуқароси A.Х. бошқарувидаги DAF русумли юк машинаси “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 249 кмда бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган. Содир бўлган ЙТҲ оқибатида йўловчи тан жароҳати олмаган.
Воқеа жойига тезкорлик билан 11 ва 12-назорат постлари қутқарувчилари ҳамда “Қамчиқ” қутқарув отрядидан A.Камилов бошчилигидаги қутқарув гуруҳи етиб борди.
Юк машинасини хандақдан чиқариб олиш учун “Трансйўлқурилиш” компаниясининг 50 тонналик автокрани, “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКдан 1 та юкловчи (погрузчик) техникалари жалб етилди. Шундан сўнг, юк машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом еттирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь