“Қамчиқ”да Isuzu 2 та Lacetti билан тўқнашди. Икки киши вафот этди

3-саҳифа 9359
image
-

Жорий йилнинг 20 август куни “Қамчиқ” довонида Isuzu русумли юк машинаси иккита Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда икки киши вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

ЙТҲ соат 01:45 ларда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223 км.да юз берган. Isuzu русумли автомобилни “Водий-Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йукотиб, олдида ҳаракатланиб кетаётган 2 та Lacetti автомашиналари билан тўқнашиб, йўлнинг ҳар иккала қисмига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган. Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 395
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×