Қамчибек Тошиев Қирғизистонда собиқ Президентлар ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди 

Олам

image

“Қумтор” жиноий иши тергови доирасида Қирғизистоннинг собиқ Президентлари суд олдида жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Тошиев Жалолободда журналистларга сўзлаб берди.

“Қумтор” жиноий иши доирасида ҳеч қандай сиёсий тақиқ ва айблов йўқ. Биз жиноят содир этганларнинг барчасини жавобгарликка тортишга мажбурмиз. Ва биз ўз бурчимизни бажаряпмиз. Бош вазирлар, спикерлар, депутатлар, йирик амалдорлар бор. Бундан ташқари, эҳтимол биз баъзи собиқ Президентларни ҳам жалб қиламиз, чунки улар бу билан бевосита боғлиқдир”, дейди у.

Тошиевнинг айтишича, сўнгги 25 йил ичида амалдорлар “Қумтор” масаласида қўғирчоққа айланган, лекин энди бундай бўлмайди. 

“Президент Садир Жапаров бошчилигидаги ҳозирги ҳукумат “Қумтор” масаласида фирибгарлар ва порахўрларнинг қўлида қўғирчоқ бўлмайди”, дея қўшимча қилди МХДҚ раҳбари.

Сўнгги бир неча кун ичида Қирғизистонда бир қатор шов-шувли ҳибслар амалга оширилди. Хусусан, парламент депутатлари Асилбек Жээнбеков (собиқ Президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси), Торобай Зулпукаров, собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узоқбоевлар МХДҚ ҳибсхонасига юборилган. 2 июнь куни суд собиқ Бош вазир Омурбек Бабановни ҳам эҳтиёт чораси сифатида панжара ортига юборди.

Шунингдек, собиқ Бош вазирлар Игор Чудинов ва Темир Сариев, собиқ депутат Мақсат Собиров, депутат Рискелди Момбековлар ҳам “Қумтор” масаласида сўроққа чақирилган.

МХДҚ “Қумтор” лойиҳасининг турли босқичларида коррупция билан боғлиқ жиноят иши бўйича тергов олиб борилаётганини айтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

588

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made