Қабул тугашига 6 кун қолди. Абитуриентлар энг кўп қайси ОТМни танламоқда?

Жамият

image

Бугун, 16 июль соат 18:00 ҳолатига Ўзбекистонда 2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 549 776 нафарга етди. Бу ҳақда ДТМ маълумот берди.

Таълим шакли бўйича:

Кундузги таълим шакли – 313 729 нафар;
Сиртқи таълим шакли – 219 231 нафар;
Кечки таълим шакли – 16 816 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Тиллар кесимида:

Ўзбек тили – 468 614 нафар;
Рус тили – 63 498 нафар;
Қорақалпоқ тили – 15 640  нафар;
Бошқа тиллар – 2 024 нафар.

Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

Ўзбекистон миллий университети – 19 043 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети – 18 190 нафар;
Наманган давлат университети – 17 587 нафар;
Жиззах давлат педагогика институти – 17 584  нафар;
Урганч давлат университети – 17 027 нафар.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон ДТМ

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг