Избосканнинг собиқ ҳокими қамалди
3-саҳифа
−
22 Декабрь 2023
8832Андижон вилоятининг Избоскан тумани собиқ ҳокими бир нечта моддаларда кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, қамалди. Бу ҳақда Андижон вилояти судлари хабар берди.
Билдирилишича, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида Андижон вилояти прокурори ўринбосарининг илтимосномаси асосида Избоскан туманининг собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов иши кўриб чиқилди.
У Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Исмоилов Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган. Судда унга нисбатан Андижон шаҳар судининг 2023 йил 21 декабрдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.
Маълумот учун, Серобиддин Исмоилов 1974 йилда Андижон вилоятида туғилган. Шу вақтга қадар Андижон вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бошлиғи (2015-2017), вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (2017-2018) бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Серобиддин Исмоилов 10 декабрь куни Андижон вилоятида бўлиб ўтган Президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг сессиясида туман ҳокими лавозимида озод этилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь