Избоскан ҳокими ўзгарди

Жамият

image

Аброрбек Қосимжонович Аҳмадалиев Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган. 2012 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг мудири,  Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи  лавозимида фаолият юритаётган эди.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Избоскан туманининг собиқ ҳокими Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Избоскан Аброрбек Қосимжонович Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг