Италиянинг энг қиммат қиморбоз футболчиси дисквалификация қилинди
Спорт
−
27 Октябрь 2023
7213“Ньюкасл”нинг италиялик ярим ҳимоячиси Сандро Тонали қимор ўйинларидаги иштироки сабаб 10 ойга дисквалификация қилинди. Келишув доирасида у саккиз ойлик реабилитация курсидан ҳам ўтади. Бу ҳақда “Mirror” ёзмоқда.
Футболчи ўз айбига иқрор бўлган ва тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Тонали қиморбозлиги учун жазоланган Италия терма жамоасининг иккинчи аъзосига айланди. Ўтган ҳафта Италия футбол федерацияси “Ювентус” ярим ҳимоячиси Николо Фажиолини 7 ойга футболдан четлатган эди.
Тонали жорий мавсумнинг қолган қисми ва 2024 йилги Европа чемпионатини ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Сандро Тонали “Милан”дан “Ньюкасл”га 64 миллион еврога сотилган ва бу уни тарихдаги энг қиммат италиялик футболчига айлантирганди.
LiveБарчаси