Италиялик йигит коронавирус сабаб ўз севгилисини ўлдирди

Олам 47813
image

Италиянинг Мессина шаҳрида истиқомат қилувчи Антонио де Пачи ўз севгилисини коронавирусга чалинганликда гумон қилиб, бўғиб ўлдирди. Қизни ўдиргандан сўнг, йигит ўз жонига қасд қилишга уринган.

28 ёшли де Пачининг ўзи полицияга қўнғироқ қилиб, севгилиси Лорена Куарантани ўлдирганини тан олди. Қўнғироқдан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари воқеа жойига етиб келди ва италиялик ўз жонига қасд қилишининг олдини олишди. Де Пачини ҳозирда шифохонага ётқизилган. Таъкидланишича, унинг аҳволи ва руҳий ҳолати яхши.

Маълум бўлишича, йигит ҳуқуқ-тартибот идораларига ўз севгилисини коронавирус касаллигига чалинган деб ўйлагани сабабли ўлдирганини айтди. Италия полициясининг хабар қилишича, фожеадан бир неча кун олдин икки ёш коронавирусга тест топширган. Кейинчалик маълум бўлишича, иккаласида ҳам коронавирус йўқлиги маълум бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус билан боғлиқ 115 242 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 13 915 нафари вафот этган, 18 278 нафари эса соғайган.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2194
Рейтинг: 2.9
t
×