Италияда уйлар гамбургер нархида сотувга қўйилди (фото)

Олам

image

Сицилиянинг (Италия) Салеми шаҳрида, 30 дан ортиқ уйлар гамбургер нархига – атиги бир еврога сотувга қўйилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Таъкидлашича, таъмирга муҳтож бинолар сотувга қўйилган. Уларнинг баъзиларида Сицилияда даҳшатли зилзила содир бўлган 1968 йилдан бери одамлар яшамайди.

"Барча уйлар шаҳар кенгашига тегишли бўлиб, бу сотувни тезлаштиради ва бюрократияни камайтиради. Уйлар сотувга қўйилишидан олдин ушбу ҳудудни тикладик, замонавийлаштирилган инфратузилма, йўллар, электр тармоқлари ва канализация ўтказдик”, деди шаҳар мэри Доменико Венути.

Шаҳарда, шунингдек, кафе ва ресторанлар, Норманд қалъаси ва музейлар мавжуд. Расмийлар ушбу омиллар потенциал харидорларга Салемини танлашда ёрдам беришини кутмоқда.

Шу билан бирга, келажакда мулкдорлар бино таъмирлангунига қадар ҳар йили 250 евро миқдорида бино суғуртасини тўлашлари керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Сицилия

Баҳолаганлар

750

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг