Италияда Украинани қайта тиклаш бўйича конференция бўлиб ўтади
Олам
−
11 Октябрь
17932025 йилда Украинани тиклаш бўйича конференция Италияда бўлиб ўтади. Бу ҳақда кеча, 10 октябрь куни Римда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг Бош вазир Жоржия Мелони маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тадбир 10-11 июль кунларига мўлжалланган.
"Украина ёлғиз эмас ва биз уни керак бўлганда қўллаб-қувватлаймиз", деган Мелони.
Унинг сўзларига кўра, Италиянинг қўллаб-қувватлаши Киевга “тинчлик, таслим бўлиши мумкин бўлмаган тинчлик учун музокараларни бошлаш учун энг яхши имконият” бериши керак.
Бунгача Украинани тиклаш бўйича шунга ўхшаш конференциялар Лондонда (2023 йил 21-22 июнь) ва Берлинда (2024 йил 11-12 июнь) бўлиб ўтган. 2024 йил 15-16 июнь кунлари Швейцариянинг Бюргенсток курорт шаҳрида ҳам Украина бўйича тинчлик конференцияси бўлиб ўтди.
Зеленскийнинг Европа бўйлаб сафари
Маълумот учун, Римга боришдан олдин Владимир Зеленский Лондонга ташриф буюрди, у ерда Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер билан, Парижда эса Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказди. Зеленский унинг Европа пойтахтларига сафари Россия билан мумкин бўлган сулҳ шартларини муҳокама қилиш нияти билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.
"Мен баъзи оммавий ахборот воситаларида гўёки сулҳ ҳақида гапириш учун келганимни кўрдим. Бу ёлғон маълумот", деди Украина Президенти Макрон билан учрашувдан кейин.
Зеленскийнинг фикрича, бундай миш-мишларнинг тарқалиши ортида Россия турибди. Шу билан бирга, у иттифоқчиларни Украинага ёрдам беришни давом эттиришга чақирди.
Бугун, 11 октябрь куни Зеленский Ватиканда Рим папаси Франциск қабулида бўлиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида у Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашиши режалаштирилган.
Жасмина Расулова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь