Италияда кимёвий завод портлади
Олам
−
15 Май 2020
6659Венецияда кимёвий заводда кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “La Republica” нашри хабар берди.
Завод йирик кимёвий ишлаб чиқарувчи 3V Sigma SpAʼда бўлиб ўтди. Портлашдан кейин заводда ёнғин бошланди, саккизта ўт ўчирувчи бригадаси воқеа жойига етиб келган. Илгари икки қурбон ҳақида хабар берилган эди, улардан бири оғир аҳволда.
Портлаш маҳаллий вақт билан эрталаб соат ўндан кейин содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улкан қора тутун колоннасини 5 километр наридан ҳам кўриш мумкин. Шифокорлар заҳарли моддаларни атмосферада тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
3V Sigma SpA кимё саноати учун оралиқ компонентлар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади.
Касаба уюшмаларининг билдиришича, улар илгари Венециядаги компаниянинг фабрикасида иш шароитларининг хавфсизлигидан хавотир билдиришган ва у ерда иш ташлаш намойиши бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь