Италия ва Россия ўртасида “шпионлик” можароси авж олмоқда

Олам 5172
image
-

Римда Италия денгиз флоти капитани Россия учун жосусликда айбланиб ҳибсга олинди. Карабинерлар махсус кучлари ходимлари уни Россия элчихонасида ишлаётган зобит билан учрашув пайтида қўлга олган. Бу ҳақда маҳаллий “La Repubblica” нашри хабар берди

Маълум қилинишича, ҳибсга олиш Россия фойдасига жосуслик қилиш иши бўйича Рим прокуратурасининг ордери асосида амалга оширилган. Қўлга олиш операцияси махфий ҳужжатларни пул мукофоти эвазига топшириш пайтида амалга оширилган.

Россиянинг Римдаги элчиси Сергей Разов ушбу воқеадан сўнг, Италия Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинган.

Италия Ташқи ишлар вазири Луиджи Ди Майо Россия учун жосуслик иши доирасида икки россиялик дипломатни зудлик билан мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилган.

Италия матбуоти ушбу ҳодисани “Совуқ Урушдан” кейинги энг жиддий воқеа, дея талқин қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги дипломатларнинг Италиядан чиқариб юборилишидан афсусда эканини маълум қилган. 

“Биз Россия элчихонасининг икки ходими Римдан чиқарилиши муносабати билан афсусдамиз. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши бўйича ўрганиш олиб боряпмиз. Икки томонлама муносабатлар даражасига тўғри келмайдиган ҳолат бўйича кейинги қадамларимиз тўғрисида қўшимча маълумот берамиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков эса ушбу ҳодиса икки мамлакат ўртасидаги мулоқотга ҳалал бермаслигига умид билдирган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 2.9
t
×