Италия Сурия билан дипломатик муносабатларни тикламоқчи

Олам

image

Италия дипломатик алоқалари узилганидан 12 йил ўтиб, Сурияга ўз элчисини қайта юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни 25 июль куни парламент қўмиталари олдида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, расмий Рим Россиянинг Яқин Шарқдаги дипломатик саъй-ҳаракатлари монополияга айланишига йўл қўймаслик учун Сурия билан дипломатик алоқаларни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бундай дипломатик ҳаракат эса Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида бўлинишни келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, бир қатор нашрлар Германия ҳам Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклаганини ёзмоқда. Бироқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги бу бўйича расмий маълумот бермади.

Маълумот учун, фуқаролар уруши бошланганидан сўнг, 2012 йилда Италия Суриядаги элчихонасини ёпишга қарор қилди ва дипломатик органини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетди. Шу йили Германиянинг Дамашқдаги элчихонаси ҳам ёпилди. Берлин ҳукумати билан дипломатик алоқаларни минимал даражага туширди. Бундан ташқари, бир қанча суриялик дипломатлар, жумладан 2012 йил май ойида Ҳула қирғинидан кейин Суриянинг Германиядаги элчиси ҳам мамлакатдан чиқариб юборилган. Қўшма Штатлар каби бошқа Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ Берлин Дамашқ билан дипломатик алоқаларни бутунлай узмаган. Суриядаги инқироз контекстида Германия унга миллиардлаб долларлик гуманитар ёрдам кўрсатди ва кўп сонли суриялик қочқинларни ўзига қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия Президенти Башар Асад ўз мамлакатида бошқарув шаклини республика бошқарувидан монархияга ўзгартириш имкониятларини ўрганаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Сурия Италия Яқин Шарқ Антонио Таяни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг